Ҳар кандай жамиятда ҳам давлат субъект сифатида ўзига юклатилган бурч, вазифа ва функцияларни бажаришда молиядан фойдаланади. Ушбу ҳаётда амалга ошириш жараёнида молия сиёсати етакчи ўринни эгаллайди.
Сиёсат – бу давлатнинг ўз функцияларини ва вазифаларини амалга оширишга қаратилган ҳамма йўналишлар, чора ва тадбирлар йиғиндисидир. Ижтимоий муносабатлар соҳаларига боғлиқ ҳолда ва уни сиёсий таъсир кўрсатувчи объект деб қараганимизда – иқтисодий ва ижтимоий, маданий ёки техник, молия ёки кредит, ички ёки ташқи сиёсатлар тўғрисида фикр юритамиз.