Маълумки санъат инсоният онги шаклланган даврдан бошлаб, эзгуликка, маънавий дунёсини бойитишга, бир-бирлари билан бўлган муомала-мулоқотда, ҳаттоки яшаш тарзида ҳам тарбия воситаси бўлган. Уни эзгуликка, меҳр-муҳаббат олий инсоний хусусиятларга етаклаб келган. Институтимиз Марказий Осиёда ва ундан узоқларда хам донг чиқарган ягона театр мактаби ҳисобланади. У мустақилликдан сўнг ўзининг тажрибаси ва жахрндаги йирик театр мактаблари назарий ва амалий тажрибасига суянган ҳолда ўз фаолиятини янада чуқурлаштирмоқда.