Мавзунинг долзарблиги. Ҳозирги Қорақалпоғистон замини қорақалпоқ халқи қадим замонлардан буён истиқомат қилиб келган ҳудуддир. Шарқ маданиятининг шаклланишига маълум даражада ўз ҳиссасини қўшган қорақалпоқ халқининг қадимий аждодлари ўзига хос бой урф-одат, удум ва анъаналарга эга. Бу хусусиятларни теран идрок этган Ўзбекистон Республикаси президенти И.А.Каримов: «Қорақалпоқ халқи ўзининг қадимий тарихи, урф-одатлари, анъаналари, тили, маданиятига хос бетакрор жиҳатлари билан ажралиб туради» деб эътироф этганди.