Шунинг учун ҳам биз баъзан кишиларни “ўз фанини яхши биладиган мутахассис” деймиз, лекин уни ҳеч қачон “доно одам” демаймиз. Мабодо у ёки бу олим тўғрисида мазкур тушунчани қўллайдиган бўлсак, у ўша олимнинг ўз фанини нечоғлиқ билишинигина ифодалайди, балки ўша олимнинг оламга, ҳаётга нисбатан умумий муносабатига тааллуқли бўлади.