Халқ педагогикаси мазкур халқ пайдо бўлган кундан бошланиб,бу
ниҳоятда кенг қамровли ва сержило, серқирра бўлади.
Маълумки, халқнинг педогогик қарашлари узоқ асрлар давомида
шаклланган ва улар бизга асосан халқ оғзаки ижодига кирувчи турли
жанрлардаги асарларда ва Қуръони Карим ҳамда пайғамбаримизнинг
ҳадисларида ўз ифодасини топган. Демак, Халқ педагогикаси хозиргача
яшовчанлиги асосан оғзаки тарзда бўлиб, у ҳар бир авлод унга ўз
тажрибасини, қарашларини, фазилатларини қўшган холда бизгача етиб
келган.