1. Диншунослик фанининг предмети ва уни ўрганишнинг аҳамияти.
Диншунослик фанининг тадқиқот объекти ва предмети. Диншунослик фанининг ҳам ўз ўрганиш объекти, яъни предмети мавжуд. Диншунослик – дин, унинг келиб чиқиши, тарихий шакллари, эволюцияси, муқаддас ёзувлари, кишилар ва жамият ҳаётида тутган ўрни, ҳурфикрлилик, диний ва дунёвий дунёқарашларнинг ўзаро муносабатлари каби масалаларни ўрганувчи илмий-фалсафий ўқув предмети саналади.