Миллий иқтисодиёт соҳасида узумчилик ва шаробшунослик соҳаси самарадор соҳалардан бири ҳисобланади. Ўрта Осиё қитъа бўйича қадимдан шароб тайёрловчи минтақа ҳисобла¬нади. Айниқса, Фарғона водийсида тайёрланган шароблар Хитой ва бошқа қўшни давлатларга экспорт қилинган. Шаробдан ажратиб олинган спирт эса "Ал-Кегол" деб юритилган. Бу араб тилида "энг ажойиб" деган маънони билдиради.