Маърузалар матнида фаннинг мақсади ва вазифалари, чарм ва мўйна технологияси тарихий даврлари келтирилган. Бу қисмда терининг тузилиши, топографияси ва кимёвий таркиби, чарм ва мўйна тавсифи ва таснифи, чарм ва мўйна ишлаб чиқариш хом ашёлари, хом ашёни консервалаш усуллари,хом ашё ишлаб чиқариш партиялари ҳақида баён этилган.