Жисмоний тарбия ва спорт миллат генофондини шакллантириш, соғлом-баркамол авлодни тарбиялаш қудратига эга кафолатли восита сифатида Юртбошимиз ташаббуси билан мустақилликнинг илк кунлариданоқ давлат сиёсатининг устивор йўналишлари доирасида тараққий эттирила бошлади. Бугунги кунга келиб Республикамизнинг барча минтақаларида, ҳатто қишлоқ худудларида ҳам минглабхалқаро стандартларга мос спорт иншоатлари халқимиз, айниқса ўқувчи-ёшларимиз соғлигини мустахкамлаш, уларнинг жисмоний имкониятларини шакллантириш йўлида хизмат кўрсатмоқда.