Инсон тараққиётининг хозирги замон даражаси физика фани тараққиёти билан бевосита боғлиқдир. Инсоният фаннинг ривожланишида бундай юқори даражага қандай эришганлигини тушуниб олиш учун биринчи галда физика фанининг пайдо бўлиши ва шаклланиш жараёни, унинг услублари ва ғояларнинг ривожланиш йўллари, бир хил тасаввурларни бошқа тасаввурлар томонидан сиқиб чиқарилиши, уларни бажарувчиларнинг ўрни ва мантиқи масалаларни батафсил таҳлил қилиш керак, бошқача айтганда, физика тарихи тўғри ёритилиши зарур.