5410500 – “Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш ва дастлабки ишлаш
технологияси” бакалавр таълим йўналиши талабалари учун мўлжалланган ушбу
маърузалар матнлари тўплами “Ўсимликшунослик ва пахтачилик” фанининг
намунавий дастури асосида ўсимликшунослик қисми бўйича тайёрланган. Унда
дон, дуккакли дон, ем-хашак, туганакмевали, илдизмевали, мойли ва луб толали
экинларнинг аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши, ҳосилдорлиги, биологик
хусусиятлари ва етиштириш технологияларига оид маълумотлар келтирилган.