Битирувчи Лайло Тураеванинг “«Тhe Тimes» газетаси Англия матбуотининг етакчи нашри сифатида” мавзусидаги битирув малакавий иши ҳар жиҳатдан муҳим бўлиб, унда ушбу нашрнинг жаҳон матбуоти тарихида қандай ўрин тутгани, унинг ижтимоий-сиёсий воқеликни қай тарзда акс эттиргани, хусусан, нашрда мавзу танлаш, фактлар таҳлили, тил, услуб ва маҳорат масалалари ва дизайн хусусиятлари тўғрисида етарли маълумот берилади.