Миллий ва жаҳон телеканалларида янгиликлар турлича услуб ва форматда ёритилади. Телевидениеда янгилик тайёрлаш ва узатишдаги ўзига хосликларни аниқлаш, уларнинг аҳамиятини назарий асослаш, сўнгги йиллар давомида “Давр”, “Сегодня” дастурларида эфирга узатилган кўрсатувларнинг ўзига хос хусусиятларини тайин этиш, чиқишларнинг назарий тамойилларини, илмий мезонларини белгилаш, янгилик тайёрлашнинг замонавий форматларининг жараён сифатида таҳлилга тортиш, илмий умумлашмалар чиқариш ишнинг асосий мақсадидир.