Маърузалар матнлари тўплами Иқтисодиёт факультети “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” таълим йуналишидаги бакалаврлар учун мўлжалланган бўлиб, унда ушбу фан бўйича таълим стандартлари ва намунавий дастурда кўзда тутилган барча маърузаларнинг асосий мазмуни ёритилган.
Бугунги кундаги энг асосий муаммолардан бири ишлаб чикаришни молиялаш манбаларини шакллантиришдан иборат. Чунки ишлаб чикаришни молиялаш манбаларини шакллантиришдаги мустакиллик инвестицияларга нисбатан эхтиёжни ошишига олиб келмокда. Шунга кура ишлаб чикариш максадининг асослигини асослаш хамда уни инвестициялаш масалаларини хал этиш давр талаби булиб, уларни хал этишда «инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш» фани Алохида ахамиятга эга. Бу фан инвестиция тушунчасининг иктисодий мазмуни, турлари, уларнинг молияланиш манбалари, бошкариш усуллари ва иктисодий самарадорлигини аниклаш услубиётини ургатади. Шу нуктаи назардан «инвестицияларни ташкил этиш ва молиялаштириш» фанидан тайёрланган маърузалар матни иктисодиёт факультетининг бухгалтерия хисоби ва аудит йуналиши бакалаврлар учун мулжалланган. Ушбу фандан тайёрланган маърузалар матни давлат таълим стандартлари ва укув дастурлари асосида тайёрланган булиб, унда дастурда курсатилган мавзуларнинг асосий мазмуни ёритилган.