Маърузалар матни физика курсининг магнетизм, оптика ва атом физикаси бўлимларига бағишланган. Ушбу маърузалар матнига киритилган мавзулар магнит майдон ва унинг қонунлари, индукция ҳодисаси, оптика,ёруғликнинг квант табиати, атом ва ядро физикаси каби қисмларни талабалар томонидан ўзлаштиришларида зарур қўлланма бўлиб ҳисобланади.
Маърузалар матни 18 та маъруза мавзуларидан иборат. Бунда ҳар бир маъруза бўйича ўрганиладиган мавзулар номи, уларнинг мазмуни, моҳияти ҳамда шу мавзуга тегишли чизмалар ва математик формулалар келтирилган. Шу билан бирга ҳар бир маъруза мавзуси охирида таянч сўз ва иборалар, назорат саволлари келтирилган. Маърузалар матни охирида фойдаланилиши
зарур бўладиган адабиётлар рўйхати берилган.