Одамларнинг жамиятда хамкорликдаги иш фаолиятлари жараёни давомида уларда хосил быладиган тасаввурлар, фикрлар, этиқодлар, ғоялар, хис туйғулар, кечинмалар, турли хил хулқ атвор шаклларини психологиянинг асосий сохаси бўлган ижтимоий психология ўрганади ва тушинтириб беради. Ҳар бир шахснинг жамиятда яшаши унинг ижтимоий нормаларга риоя қилган холда ўзига ўхшаш одалар билан ўрнатадиган мураккаб ўзаро муносабатлари ва уларнинг таьсирида хосил бўладиган ходисаларнинг табиатини ва қонунятларини тушинтириб бериш – ижтимоий психалогиянинг асосий вазифасидир.