Макроиқтисодиёт XVII - XIX асрларда яратилган иқтисодиёт назариясига таяниб, иктисодий билимлар тарихида буюк бир босқич сифатида XX асрда пайдо бўлди. Агар иктисодиёт назарияси фанининг пайдо бўлиши Адам Смитнинг 1776 йилда чиққан «Халқлар бойлиги» асари билан боғланса, макроиқтисодиёт фанининг туғилиши йилини 1936 йил, яъни Ж.М.Кейнснинг «Бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси» китоби чиққан йил деб хисобланади.