Мазкур «Муаммоли маърузалар матни» 5140900 «Касб таълими» йўналишида таълим олаётган талабалар учун мўлжалланган бўлиб, «Иссиқлик ишлаб чиқариш ускуналари» фани бўйича ўқув-ишчи дастурига мувофиқ 27 соатлик маъруза машғулотлари мавзуларини ўз ичига олган. Унда мухандислик тизимларидан фойдаланиш, муҳандислик жиҳозларидан фойдаланишни ташкил қилиш, бу йўналишдаги ўзгаришлар, муаммолар атрофлича ёритиб берилган.
Барча мавзулар бўйича таянч сўз ва ибораларнинг берилганлиги «Муаммоли маърузалар матни» дан янада самарали фойдаланиш имконини беради.