Бошқарув социологияси - ижтимоий жараёнларни бошқариш усулларини, муносабатларни, ҳамда жамият таркибига муайян мақсад асосида таъсир кўрсатиш шакл усулларини ўрганувчи махсус социологик соҳа ҳисобланади. Унда кичик меҳнат жамоасидан бошлаб то давлат бошқаруви тизимига қадар бўлган жараёнлар ўрганилади. бошқарув социологияси доирасида давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсати ва уни бошқариш - ижро органлари томонидан қай даражада бажарилиши, ўз-ўзини бошқариш, бошқаришнинг назарий ва амалий масалалари тадқиқ қилинади.