«Жамиятни маънавий янгилашдан кўзланган бош мақсад – юрт тинчлиги,
Ватан равнақи, халқ эркинлиги ва фаровонлигига эришиш, комил инсонни
тарбиялаш, ижтимоий ҳамкорлик ва миллатлараро тотувлик, диний
бағрикенглик каби кўп-кўп муҳим масалалардан иборат.
...Эндиги энг долзарб вазифамиз – бу жараёнларнинг илмий-назарий
асосларини, уларнинг янги-янги қирраларини мукаммал очиб бериш,
ўқувчиларимиз, талабаларимизга, кенг жамоатчиликка содда, лўнда қилиб
тушунтириб бериш ва уларни янги ҳаёт, замон талабларига жавоб берадиган
жамият қурилишининг фаол ва жўшқин иштирокчиларига айлантиришдан
иборат»1.