Исломгача бўлган даврда динларнинг ривожланиши ва
жамият маънавий ҳаётида тутган ўрни. Ўтмишда минтақамиз,
жумладан, ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида турли ўзига хос диний
қарашлар ва унга асосланган урф-одат ва анъаналар мавжуд бўлган.
Хусусан, тадқиқотчилар Ўзбекистондаги ибтидоий динлар
сифатида фетишизм, тотемизм, анимизм, шаманизм, магия ва
сеҳргарлик турларини санаб ўтадилар.