Педагогик технология фанидан маруза матни Ўзбекистон Республикаси Олий таълим стандарти асосида тузилган дастурга мувофиқ ҳолда ёзилди. Унда АҚШда яратилган ва ЮНЕСКО томонидан маъқулланиб, жаҳондаги ривожланган мамлакатларда муваффақиятли қўлланилаётган илғор педагогик технологиянинг моҳияти, уни одатдаги ўқитиш усулидан фарқ қилувчи жиҳатлари, педагогик мақсадларни белгилаш усуллари, тестшуносликдан маълумотлар, педагогик технологиянинг тамойил ва қоидалари, тўла ўзлаштириш технологияси ҳамда уни амалга ошириш усуллари баён этилган.