Совет жамияти шакллантирила бошланган дастлабки кунлардан унинг тугашига қадар ижтимоий тенглик ва адолат, демократия, ҳар бир фуқаронинг фаровон ва тўқ яшашга барча шароитларни яратиб берадиган ижтимоий-сиёсий тизим эканлиги ҳақидаги жозибадор шиорлару ваъдалардан иборат булган устқурма сифатида фақат назарий жиҳатдан бунёд қилинган бутунлай янги типдаги давлат шакли эди. Бундай давлатни ўша назарий асослардаги сийрати ва суратини яратиш истиқболи мавҳум. Шунинг учун у ўша назарий асослардаги “муҳташам бино” ёки “муҳташам жамият” сифатида қарор топмади. Унинг меъморлари ваъда қилган инсонлар “яйраб яшнайдиган” жамиятни қура олмадилар. Бунинг боиси улар тасаввуридаги жамият фақат утопия эди, нуқул фантастикадан иборат бўлган, инсониятга ёт бўлган бундай ижтимоий маконни яратиш шунинг учун фожиалар гирдобидан чиқа олмади. Шу нуқтаи назардан совет ҳокимиятининг ХХ аср 20-30-йиллардаги ва умуман ижтимоий-маънавий сиёсатни ўрганиш ҳамда тарих сабоқларидан тегишли хулосалар чиқариш муҳимдир.