Талабаларни ташқи ва ўрта қулоқда учрайдиган ўткир касалликлар билан таништиришдир. Маърузада талабаларга ташқи эшитув йўлининг чипқони, ташқи диффуз отит, сарамас билан отгематома, ўткир йирингли ўрта отит билан ўткир ўрта отитларни таққослаш ташхисларига алохида эътибор берилади. Ўрта қулоқнинг ўткир ва сурункали йирингли яллиғланишларида менингит, мия чакка бўшлиғи абсцесси, мияча абсцесси, синус-тромбоз, юз нерви фалажи, лабиринтит каби асоратлар бўлиши ҳақида тушунча бериш. Ушбу асоратларни клиник кечиши ва даволаш ҳақида тушунча бериш. Лабиринтга инфекция ўтадиган йўллар, тимпаноген лабиринтитларнинг таснифи, клиникаси, аниқлаш усуллари, даволаш турлари. Отогенли юз нервини фалажланиши, экстрадурал абсцесс, отоген менингит, мияча абсцесси, мия абсцесслари пайдо бўлиши механизмлари, уларни аниқлаш ва олдини олиш чора тадбирлари.