Ўзбекистон конституциясини ўрганиш
ўқув курси ва унинг мақсад, вазифалари
Ўзбекистон Респуликаси Конституциясини ўрганиш – бутун Ўзбекистон
халқининг муқаддас бурчи саналади. Бизга тарихдан маълумки, қадим замон
лардан бери инсоният адолат ва ҳуқуқий кафолат учун курашиб келган.
Ҳозирги давримизда ҳам бу муаммони ҳал этиш йўлларини белгилаш ва
ҳаётга тадбиқ этиш долзарблигича қолмоқда. Мамлакатимизнинг асосий
қонуни бўлмиш Конституциянинг жамиятдаги ўрни ва аҳамиятини, маъно -
мазмуни ва моҳиятини ўрганиш, ёш авлоднинг ҳуқуқий онги, тафаккури ва
маданиятини тарбиялаш ҳамда юксалтириш, шунингдек, Конституцияни
билиш, унинг мазмунини тарғиб ва ташвиқ қилиш, жамиятимизнинг қонун
устуворлигини таъминлашда Ўзбекистон Республикаси Конституциясини
ўрганиш долзарб воқелик ҳисобланади.
Конституция-муҳим сиёсий –ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, ҳокимият тўғриси-
даги, шахснинг ҳуқуқий ҳолати ҳақидаги, давлатнинг органлари, мансабдор
шахслар, фуқаролар ва бизнинг худудимизда яшаб турган чет эл фуқаролари
ва фуқаролиги бўлмаган шахслар фаолиятига умум асос бўлиб хизмат
қилади. Конституция Асосий қонун сифатида жамиятдаги сиёсий Институт-
ларни, давлат ҳокимиятини амалга оширилишини таъминлайди, халқнинг
сиёсий ҳокимият сари тобора яқинлашувига шароит яратиб беради.
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ҳуқуқий рамзи, халқ
хоҳиш-иродасининг олий ифодаси бўлмиш Конституция фуқароларимиз
сиёсий ва ҳуқуқий эркинлигининг буюк мадҳияси сифатида янграмоқда,
яшамоқда ва амал қилмоқда. Асосий қонунимиз ўтган қисқа тарихий давр
мобайнида янги демократик ўзбек давлатчилиги ҳамда адолатли фуқаролик
жамияти қарор топишининг, мазкур мақсад йўлида амалга оширилаётган
кенг кўламли ислоҳотларнинг барқарор қонуний замини бўлиб хизмат қилиб
келмоқда.