Фанни ўқитиш мақсади бўлиб, электрон ҳисоблаш машиналари ва тизим элемент базасини, электрон ҳисоблаш машинасининг функционал-таркибий ташкил этишни чуқур ўрганиш; компьютер информацион тизимларини ишлаб чиқишнинг замонавий услубиятлари асосларини эгаллаш ва амалда фойдалана олиш; янги информацион технология локал ва глобал ҳисоблаш тармоқлари ва коммуникация тизимлари шароитида шахсий комьютерда мукаммал ишлаш тажрибаларига эга бўлиши борасида мустаҳкам назарий билим ва амалий кўникмаларни шакллантириш ҳисобланади.
Асосий тушунча ва таърифлар. Тасодифий хавфлар: тасодифий ҳолатлар, тизимнинг таркибий элементларини издан чиқиши, техник бузилишлар; компьютер тизимларини ишлаб чиқишдаги хатоликлар, алгоритмик ва дастурли хатоликлар, фойдаланувчиларни ва хизмат кўрсатиш ходимларини нотўғри ҳаракатлари. Олдиндан мўлжалланган хавфлар: анънавий жосуслик ва диверсия, ахборотга рухсат этилмаган мурожаат, махфий ахборотни ўз ичига олган магнит ташувчиларни ўғирлаш; банк хизматчилари сонига тегишли бўлмаган бегона шахсларнинг тақиқланган мурожаат қилиши, ва сақланаетган махфий ахборот билан танишиши; ахборотни кўра била туриб йўқотиш. Компьютер тизимларининг хавфсизлиги-меъёрий ишлаш жараёнига тасодифий ёки олдиндан мўлжалланган аралашишдан, ҳамда уларнинг ташкил этувчиларини ўғирлашга ёки бузишга бўлган интилишлардан ҳимоя қилиш. Компьютер тизимларида химоя қилиш объектлари ва элементлари. Компьютер тизимларидаги ҳимоя объектлари ва элементлари. Ахборот хавфсизлиги хавфини пайдо бўлишини олдиндан аниқлаб борадиган омиллар. Моделлар, алгоритмлар, дастурлар. Ахборот хавфсизлиги хавфларини амалга ошириш йўллари ва оқибатлари. Дестабиллаштирувчи омил манбалари. Хавфсизлик хавфи таъсир этадиган объект каби компьютер тизимларининг характерли хусуситялари ва уларнинг ташкил этувчи гурухлари тўғрисида тушунча.