Қон-томир стромал дистрофиялариСистемаларга алоқадор мукоид, фибриноид бў-
киш ва гиалинознинг асосий сабаблари инфекцион-аллергик касалликлар, ги-
поксия, иммунопатологик ва ангионевротик реакциялар, эндокринопатиялар,
озиқланишнинг бузилиши, ирсий омиллардир. Бириктирувчи тўқиманинг му-
коид ва фибриноид бўкиши табиатан аутоиммун бўлган бир қанча касаллик-
ларнинг асосида ётади. Ревматизм, тугунчали периартрит, склеродермия, систе-
мали қизил волчанка (СКВ) ана шундай касалликлардандир. Кўчириб ўтказил-
ган буйракнинг кўчиб тушиш реакциясида ҳам буйрак коптокчаларининг
фибриноид бўкишга учраши тасвирланган. Маҳаллий фибриноидга сурункали
яллиғланиш сабаб бўлиши мумкин.
Оқсил алмашинуви маҳсулотларининг тўпланиб қолишига олиб боради-ган
омиллар қуйидагилар:
1. тўқима -томирлар ўтказувчанлигининг ўзгариши (плазморрагия).
2. бириктирувчи тўқима структура элементларининг (коллаген, ретику-ляр,
эластик толалар) айниб, физик-химиявий хоссаларининг ўзгариб кетиши.
З. оқсил-полисахарид комплекслари ҳосил бўлиб, уларнинг томирлар
девори ва строма асосий моддасида тўпланиб бориши.