Иқтисодиётда ахборот технологияларидан кенг кўламда фойдаланиш иқтисодий ва ижтимоий соҳаларда қатор глобал миқёсдаги ўзгаришларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Ахборотлаштиришнинг миллий тизимини шакллантиришда, иқтисодиёт ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида замонавий ахборот технологияларини, компьютер техникаси ва телекоммуникация воситаларини оммавий равишда жорий этишда ҳамда улардан фойдаланишда, фуқароларнинг ахборотга ортиб бораётган талаб-эхтиёжларини янада тўлиқроқ қондиришда, жаҳон ахборот ҳамжамиятига киришда ҳамда жаҳон ахборот ресурсларидан баҳраманд бўлишни кенгайтиришда «Информатика» фанини ўқитиш катта аҳамиятга эгадир.