Максад: Она тили ва адабиёт 1 дарсларида ноанъанавий усулларни қўллаш амалиёти орқали тингловчиларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамлаш , уларни мактаб амалиётига олиб кириш масаларини ёритиш. Ноанъанавий дарс усуллари ҳақида тушунча бериш.
Мамлакатимизда «Таълим Тўғрисида»ги қонун хамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»нинг қабўл қилинганлигига хам 9-йилдан ортиқроқ вақт ўтди. Бу орада мамлакатимизда таълим ва тарбия тизимини ислоҳ этиш, уларни бир-биридан ажратмаган холда бир мутаносибликда олиб бориш, ёш авлоднинг нафақат интеллектуал ривожланишини, балки жамият учун ҳар тамонлама фойдали, юксак ахлоқли ва рақобатбардош кадр этиб тарбиялашга оид жуда кўп дастурлар, методик ишланмаларга киши диққатини ўзининг янгилиги, ижобий ва муҳимлиги билан банд этиб, таълим ислоҳотининг мазмун моҳияти такомиллашиб бормоқда.
Маълумки, кадрлар тайёрлаш миллий дастурида энг биринчи навбатда шахс камолига урғу бсрилган. Шахс тарбияси, айниқса, ўқитувчи ва ўқувчи
орасида илк инсоний муносабат, «Устоз шогирдлик» анъаналари келажагимиз тарихидаги кўпгина мактаблардан маълум. Бугунги педагогик жараён мазкур масалага кенгроқ қараш, инсонпарварлик, бағрикенгликни тақозо этмоқда.