Ушбу маърузалар тўплами, ҳозирги замонда уй рўзғор буюмлари, холодильниклар, кир ювиш машиналари, автомобиль, самолётсозлик, космик аппаратлари электроникаси, ўлчаш қурилмаларида, радиоэлектроникада, қишлоқ хўжалик машиналарида, теплицалар, сув хўжалигида, завод ва фабрикаларда рақамли станокларни, текстил машиналарини, робот ва манипуляторларни ишлашларини автоматик бошқариш, нефт, газ ва ёғ ишлаб чиқариш жараёнларида ишлатиладиган техник қурилмаларни ишлаш режимларини автоматик назорат қилиш, бошқариш ва шунга ўхшаш соҳаларда қўлланиладиган микропроцессорлар (МП) ва уларни комплектларига кирувчи катта интеграл схемаларни (КИС) тузилишлари, ишлаш режимларини ўрганишга бағишланган.