Таҳлил назарияси

Таҳлил назарияси
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ilmiy-ta`limiy
Turi:
Ma`ruza matni
Nashr etilgan yili:
2010
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-15 03:25:28
Ушбу “Таҳлил назарияси” фанидан ёзилган маърузалар матни ўқув дастурига асосан ёзилган бўлиб, 5340900 - “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит”, 5340100- “Иқтисодиёт”, 5340200 – “Менежмент” ихтисослиги бўйича таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Маърузалар матнида таҳлилнинг мазмуни, моҳияти, вазифалари тўғрисидаги бошланғич маълумотлар берилсин. Корхоналар фаолиятини таҳлил қилишда фойдаланиладиган усуллар ҳақида батафсил тўхтаб ўтилган. Маърузалар матни “Бухгалтерия ҳисоби ва аудит” кафедраси мажлисида кўриб чиқилди ва ўқув жараёнида фойдаланиш учун тасдиқланиб, нашр этишга тавсия қилинди. Билиш – фалсафа фанининг фундаментал услубий бўлими бўлиб, у обьектив борлиқни инсон онгида акс этишини ўргатади. Замонавий фанларнинг усул ва услубларини умумлаштириб шуни айтиш мумкин-ки, билиш жараёнида қуйидаги воситалардан кенг фойдаланилади. Анализ ва синтез, эксперемент, моделлаштириш. Буларнинг барчасини амалга оширадиган, асосини ташкил этадиган инсоннинг ўзидир. У моҳиятига кўра барча ҳолатларни юқори даражасида анализ-синтез этадиган инсон миясининг фикрлаш қобилиятидир. Фикрлаш, ижодий жараён сифатида тушунча, хукм, хулосаларни ўз ичига олади. Объектив реаллик: ходисалар, буюмлар, кўрсаткичлар ўз шакли ва мазмунига ҳамда хусусиятларига кўра фарқланади, гурухларга ажратилади ёки фикрлаш воситасида муайян тушунчани ҳосил қилади. Хукм орқали нимадир тасдиқланади ёки инкор этилади. Таҳлил этилган жараёнлар синтез этилиб, хулоса чиқарилади. Айтилганлардан маълум бўлмоқдаки, билиш назарияси орқали ўрганилаётган борлиқ муайян объекти тўғрисида ишончли ва хаққоний маълумотларга эга бўламиз. Барча тармоқ фанларининг услубий асоси сифатида билиш назарияси иқтисодий таҳлилнинг моҳияти, заруррийлиги ва натижасини аниқлаб беради. Иқтисодий таҳлил амалий фандир. Агар у билиш назариясига таяниб ривожланса, инсоннинг амалий фаолиятида иқтисодий самарадорлик ошади. Бу эса фанниг амалий хаётда ўз ўрнини топганидан далолат беради.

Дабавлено : 2021-04-15 03:25:28

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш