Валлар ва ўқлар тишли ғилдирак, шкив ва шу каби айланувчи қисмларни ўрнатиш учун ишлатиладиган асосий деталлардир. Кўпинча, улар цилиндрик стерженга ўхшаш бўлади. Тузилиши жиҳатидан олганда ўқ билан валнинг деярли ҳеч қандай фарқи бўлмайди. Лекин бажарадиган вазифасига қараб, улар бир-биридан катта фарқ қилади. Ўқларнинг асосий вазифаси деталларнинг мўлжалдаги жойда айланишига шароит яратиб беришдир. Бунда ўқнинг ўзи деталь билан бирга айланиши ҳам, айланмас-лиги ҳам мумкпн. Масалан, темир йўл вагонларининг ғилдираклари ўқ билан бирга айланади (1- шакл), юк кўтарувчи машиналар таркибидаги блок ўқлари эса қўзгалмас бўлади.
детал билан бирга айланадиган ўқ
детал билан бирга айланмайдиган ўқ