Талабаларга хирургик операциялар хакида тушунча бериш. Талабаларни хирургик операциялар классификацияси билан таништириш. Талабаларга хирургик операцияларнинг асосий тамойилларини тушунтириш.
Операция деб даво ёки диагностик мақсадда тўқималар ва аъзоларга қилинадиган механик таъсирга айтилади.
Кўп йиллар давомида “операция” деганда азобли оғриқлар ёки ўлим хавфи тушуниб келинган. Антисептикагача бўлган хирургияга анатомик йўналиш хос бўлиб, бунда анестезия, қон қуйиш, жарохат инфекциясининг олдини олиш сирлари номаълум бўлиб келган.
Хозирги даврда эса операцион хавф хатарлар бартараф қилинган бўлиб, хирургия физиологик йўналиш олган. Бунга эса беморларни операциядан олдинги даврда хар томонлама текшириш, операция ва операциядан кейинги даврларда беморларни интенсив кузатишлар орқали эришилади. Замонавий хирургияда операциянинг муоффақиятли ўтиши оғриқ сезгисининг етарли даражада камайтириш орқали таъминланади.
Хозирги даврга келиб хирург аъзо ва тўқималар холатига аниқ бахо беришига, топилган патологик ўзгаришларни ўз вақтида ва бекаму кўст бартараф қилишига ва шулар туфайли операцияларнинг самарали бўлишига барча шарт шароитлар етарли