Ушбу «Маънавият асослари» маърузалари тўпламида, мустақил Ўзбекистонимизда шахс, давлат ва жамиятнинг иқтисодий ислоҳотлар шароитида маънавият юксалишининг назарий томонлари истиқлол ва истиқбол йўлидаги республиканинг шу масалага оид олиб бораётган сиёсати баён қилиб берилган. Ундаги фикр ва мулоҳазалар илғор Шарқ, айниқса Марказий Осиё маънавияти, маданияти маърифати, илм-фан тарихи, адабиёти ва санъатининг минтақада ривожланиши, давлат ҳокимиятининг, Президент Ислом Каримовнинг маънавиятга оид ҳужжат ва асарлари асосида мамлакатимиз кундалик турмушини таҳлил қилишга асосланган.