Маъруза даволаш ва тиббий-педагогика факултетларининг 3 курс талабалари учун мўлжалланган.
Маърузанинг мақсади
Талабаларни врач назорати фани билан, уларнинг вазифалари ва иш мазмуни, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг ҳар хил тоифаларини тиббий кўрикдан ўтказиш, тиббий кўрик турлари ва врач назоратида қўлланиладиган функционал синамалар билан таништириш.
Тарбиявий мақсади
Талабаларни фан орқали деонтология ҳақидаги тушунча, уларда ватанпарварлик туйғусини тарбиялаш. Уларни аҳолининг соғлиғини яхшилаш, иш ва меҳнат қобилиятини ошириш, шу билан бир қаторда жисмоний юклама бажариш билан боғлиқ шуғулланувчиларнинг жарохатланиши ва касалланишининг олдини олишга тадбирларини ўтказишга ўргатиш.
Маърузанинг вазифалари