“Бошқарув назарияси”

“Бошқарув назарияси”
Daraja:
Oliy ta`lim
Yo'nalish:
Ijtimoiy-iqtisodiy
Turi:
Ma`ruza matni
Nashr etilgan yili:
2006
Til:
O`zbek tilida (kir.)
Yaratilgan vaqti:
2021-04-15 02:45:10
Маълумки ҳар қандай фаолият тури бошқарув асосига қурилади, чунки шу фаолиятни амалга оширишда кўзланган мақсадга эришиш, бажариладиган вазифаларни тақсимлаш, ижросини назорат қилиш, шунингдек, самарадорликка эришиш учун шу фаолиятда иштирок этувчиларни манфаатларини ҳимоя қилиш, рағбатлантириш чора тадбирлари бошқарув жараёнида ташкил этилади ва мувофиқлаштирилади. Бунда бошқарувга иқтисодиётда мавжуд тизим ҳам ўз таъсирини ўтказади. Мустақиллигимизни қўлга киритмасимиздан олдинги тизимда, иқтисодиётда маъмурий – буйруқбозликка, ҳамда марказий режалаштиришга асосланган тизим ҳукмрон эди. Фақатгина мулкчиликнинг давлат мулки ва кооператив мулк шаклига эга бўлган, марказдан туриб белгиланган режалар асосида ишлаб чиқаришни ташкил этиш, қаттиқ назорат қилиш, қолаверса, жамиятда мулкдорлар синфини шаклланишига тўсқинлик қилувчи иқтисодий тизим ўзини оқламаганлиги тарихдан маълум. Ўзбекистон жаҳон тажрибасига асосланиб, мулкчиликнинг турли шакллари тенглиги таъминланган, ишлаб чиқаришнинг замонавий миллий манфаатларга мос тузилмасини яратиш кўзда тутилган, эркин нарх-наво ва бозор қонунлари асосида бошқариладиган ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш йўлини танлади ва иқтисодий ислоҳатларни босқичма-босқич амалга оширмоқда. Иқтисодий ислоҳатларни 1-босқичидаёқ иқтисодиётни бошқарув тизимини ислоҳ қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Олиб борилган иқтисодий ислоҳатлар институционал ўзгаришларни амалга оширишга, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларини бошқариш борасида уларнинг хусусиятига мос келадиган хўжалик юритувчи субъектларга иқтисодий эркинлик беришга ёрдамлашадиган, тадбиркорликни ривожланишини рағбатлантирадиган ташкилий ҳуқуқий шакллар вужудга келишига қаратилган эди ва бу бошқаришда янги бир тизим вужудга келишига замин яратади. Бундай бозор муносабатлари шароитида бутун жамиятга хизмат қилувчи замонавий бошқарув илмини ўрганишда, иқтисодиётни бутун тармоқларида, бошқарувни амалга ошира оладиган малакали раҳбарларни тайёрлашда “Бошқарув назарияси” фани муҳим ўрин тутади. Зеро, раҳбар, бошқарувни амалга оширишда бош бўғин ҳисобланиб, унинг ташкил этилиши, самарадорлиги кўп жиҳатдан раҳбар эгаллаган билим малака, тажриба қолаверса, унинг муҳим ҳислатлари ва бошқарув услубига бевосита боғлиқ бўлади. Бу фаннинг мақсад вазифалари ҳам шуларни ўрганишни назарда тутади. Бу фан бошқарувнинг қонуниятлари, қонун ва принциплари, функция ва вазифалари, шунингдек бошқарув тизимида менежер ўрни, маданияти ва услуби, бошқарув самарадорлиги ва унга таъсир қилувчи бошқарув қарорлари мазмуни, моҳиятини очиб беришга қаратилган.

Дабавлено : 2021-04-15 02:45:10

Этот категорий

Pythonda matematik hisoblashlarni dasturlash

Nazariy mexanika

Nazariy mexanika

Fundamentals of scientific research and innovation

Oila tibbiyoti

Новый

Жиззах вилоятида туристик дестинацияларни ташкил этишнинг ҳудудий жиҳатлари

Таълим муассасаси раҳбарининг бошқарув фаолиятида соғлом ва ижодий муҳитни яратиш механизмларини такомиллаштириш

Ишлаб чиқариш таълими усталарининг касбий компетентлигини ривожлантириш

Eliptik qismi yuqori tartibli bo`lgan kasr tartibli xususiy hosilali differensial tenglamalar uchun to`g`ri va teskari masalalar

Саноат корхоналари ривожланишининг инновацион стратегияларини такомиллаштириш