«Таълимнинг янги модели жамиятимизнинг потенциал кучларини рўёбга чиқаришда жуда катта аҳамият касб этади. Ҳар қайси инсонда муайян даражада интеллектуал салоҳият мавжуд. Агар шу ички қувватнинг тўлиқ юзага чиқиши учун зарур бўлган барча шарт-шароит яратилса тафаккур ҳар хил қотиб қолган эски тушунча ва ақидалардан холос бўлади. Ва ҳар қайси инсон Оллоҳ таоло ато этган ноёб қобилият ва истеъдодини аввало ўзи учун, оиласининг, миллати ва ҳалқининг, давлатининг фаровонлиги, бахт-саодати, манфаати учун тўлиқ бахшида этса, бундай жамият шу қадар кучли тараққиётга эришадики, унинг суръат ва самарасини ҳатто тасаввур қилиш ҳам осон эмас.»(Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Тафаккур» журнали бош муҳаррири саволларига берган жавоблари. «Тафаккур» журнали 1998 йил 2-сон)