“Фалсафа” фанини ўқитишда педагогик технологик карта тузиб олиш
Фалсафа инсоният тарихидаги энг қадимий илмлардандир. Фалсафий мулоҳаза юритиш,
фикрлаш инсон табиатига хос, демак, унинг ўзи каби қадимийдир. У олам ва унинг
яшаши, ривожланиши ва тараққиёти, ҳаёт ва инсон, умрнинг моҳияти, борлиқ ва йўқлик
каби кўплаб муаммолар ҳақида бахс юритадиган фандир.