Табиатда биринчи пайдо бўлган тирик жонзот хасталикка учраганда давосини атроф-мухитдаги ўсимликлардан топган. Табобат пайдо бўлгандан бошлаб одамлар доривор ўсимликларни турли хасталиклар учун хар хил усулларда ишлатиб келганлар. Замонавий физик-кимёвий усуллар ривожлана бошлаши билан ўсимликлар кимёси ва фармакологиясининг мувоффақиятлари натижасида баъзи ўсимликларни шифобахш эканлиги аниқланди. Ботаниклар, кимёгарлар ва фармакологларнинг изланишлари ўсимлик таркибида моддаларнинг хар хил синфларидан (алкалоидлар, гликозидлар, флавоноидлар, кумаринлар, ошловчи моддалар ва бошқалар) қимматбахо доривор воситаларни ажратиб олиш имкониятига эга бўлишдир. Бу изланишлар натижасида фитопрепаратлар кимёси ва технологияси фани вужудга келди.