Тарбиячи йош авлодни халқимизнинг муносиб фарзандлари қилиб тарбиялашдек муҳим, фахрли ва шу билан бирга масъулиятли вазифани бажаради.
Тарбиячининг сийосий етуклиги болаларни тарбиялаш сифати учун халқ ва жамият олдидаги үз масъулиятини англашга, таълим-тарбия вазифаларини ҳал этишга ижодий ендошишга, үз маҳоратини доимо такомиллаштириб бориш ва ишдаги үртоқларининг үсишига күмаклашишда йордам беради. Тарбиячи үзи яшаб турган үлка ҳайотини билиши, табиат ва жамиятнинг ривожланиш қонуниятларини тушуниши, ижтимоий фаол бүлиши, умумий ва мактабгача тарбия педагогикасини, болалар руҳияти ва физиологиясини эгаллаши керак. Унинг педагогик ҳодисаларни таҳлил қилишга илмий нуқтаи назардан йондошуви болани ҳар томонлама ривожлантиришни муваффақиятли амалга оширишга имкон беради.