Мазкур маърузалар тўпламида мулоқотнинг ижтимоий-психологик мазмунини очиб берадиган, униг таркибий тузилиши, вазифалари, даражалари ҳақидаги билимларни баён этадиган, шунингдек, мулоқотда тинглаш ва низо муаммоларининг моҳияти, мулоқотнинг трансакт анализига доир маълумотларни ўзида жамлаган 12 соатга мўлжаллаган маърузалар тўпланган. Лекциялар тўплами педагогика институтлари ва университетларининг «Педагогика ва психология» йўналиши бўйича таҳсил олаётган бакалаврларига мўлжалланган.