Иқтисодиёт назарияси фанини ўқитишдан мақсад талабаларда Президентимиз И.А.Каримовнинг асарлари, сўзлаган нутқ ва маърузаларида кўрсатиб берилган бозор иқтисодиётига ўтиш даври тамойиллари, ўтишнинг ўзига хос йўли йўл-йўриқлари ва иқтисодий қонун-қоидаларни, мамлакатимиз олдида турган иқтисодий муаммолар ва вазифаларнинг чуқур таҳлили, мулкчилик шакллари ҳақида илмий тушунчаларни шакллантиришдан иборат. Иқтисодиёт назарияси фанининг вазифаси иқтисодий жараён ва ҳодисаларни кузатиш, улардаги ўзгаришлар, ички боғланиш ва алоқалар, қонун-қоидалар, зиддиятлар ҳамда тушунчаларни билган ҳолда, миллий иқтисодиётимизни барқарор ривожлантириш омиллари, қонуният ва йўллари ҳақида иқтисодий ўқувни шакллантиришдан иборат.