Узбекистон мустакиллик шароитида кишилик жамиятининг минг йиллар давомида яратган маънавий кадриятларга булган муносабат узгарди. Бугун бу холат, янгиланиш жавхасида Этика фанининг мохиятини куриб чикишни талаб килди.
Дархакикат, шуро давлатчилиги тузими даврида Этика фани хам партиявий фан деб, гарб одоб-ахлокий таргибот килинди. Бу куринишнинг объектив ва субъектив талаблари бор. Зотан, хозирда халкимиз бошида кечираётган маънавий ва иктисодий онкирозни келиб чикиши тасодифий жараён эмасдир.
Узбекистоннинг мустакил давлат деб эълон килиниши хамда унинг янгича тараккиёт йулига чикиб олиши халкимиз тарихида мухим ахамият касб этмокда.
Истиклол мафкураси барча ижтимоий фанлар, айникса ахлокшунослик фанларни хам хакконий ривожланиш имконини яратди, илмий маънода урганишга мушарраф булдик.
Этика хакида умумий тушунча караш ва назариялар маълум система сифатида Хиндистон, Хитой, Юнонистонда Шарк ва Осиё мамлакатларида пайдо булган. Жуда кадим замонлардан бошлаб олимлар, ахлокшунослар, файласуфлар инсон фаолиятини мохияти ва ахлокнинг узига хос хусусиятларини билиб олишга кизикканлар.