Ишлаб чиқариш корхоналарида, илмий тадқиқот ишларида қўлланиладиган кўпгина маълумотлар тажрибалар, ўлчовлар натижасида олинган бўлади. Бўлажак мухандис-дастурчилар тажрибадан олинган натижалар, маълумотлар асосида улар орасида боғланиш қонуниятларини аниқлашни, ҳамда бу қонуниятларда иштирок этувчи асосий омилларини ажратиб олиш, уларнинг оптимал қийматларини аниқлаш усулларини ҳам яхши билишлари керак. Хар-бир усулларни қўллаганда ва хисоблаш ишларини бажарганда албатта қандайдир хатоликка йўл қўйилади. Шунинг учун бўлажак мутахасислар хатолар назарияси билан ҳам таниш бўлишлари керак.