Мусиқа – бу театр, кино, телевидение, радио санъатларнинг ажралмас таркибий ±исмидир. У ўзининг таъсирчан табиати билан бўлғуси санъатшуносларни тарбиялашда аҳамияти беқиёс.
«Мусиқа санъати тарихи» мусиқа билимни эгаллашдаги асосий фанлардан бири бўлиб, бўлғуси санъатшуносларни эстетик рухда тарбиялашнинг муҳим бўғинидир. Бу фан талабаларда мусиқага иштиёқ ва ҳавасни кучлироқ уйғотади. Уларни билим доирасини кенгайтириш, бадиий идрок қилиш, мусиқа санъатидаги ҳар бир ҳолатга фаол ва онгли ёндошишга ўргатади. Мусиқа санъат тарихи кечган жараёнлар, унинг турли ижтимоий формациялар билан ўзаро муносабатлари ҳақида тушунчага эга бўладилар. Шу боис ишни яхши натижалар бера оладиган тўғри услубда бошлаш муҳимдир