Тилшунослик назарияси фани тилшунослик фанлари сирасида энг мураккаб ва кенг қамровли илмий-назарий, фалсафий фан сифатида ажралиб туради. Ушбу фаннинг мураккаблиги, кенг қамровли ва фалсафий фан эканлиги бевосита ўрганиладиган ўта жиддий муаммолар билан, фикр юритиладиган долзарб масалалар билан, лисоний ҳодисаларнинг (фактларнинг) моҳияти билан, уларга қайси нуқтаи назардан ёндашиш билан, уларни чуқур таҳлил қилиш ва улардан объектив илмий хулосалар чиқариш билан белгиланади.