Хар бир киши ўзи яшаётган жамият ёки давлатнинг тарихий мақсадини ифода этадиган бош ғояларни билиш, аниқ тасаввур этиши керак. Миллий истиқлол ғояси ана шундай эзгу мақсад йўлида хизмат қиладиган миллий-маънавий куч-қудрат манбаидир.Ўзбекистон фуқароларини мамлакат олдида турган тарихий мақсадлар йўлида жипслаштиради.
Шундай экан, мазкур маърузада миллий истиқлол ғояси фан сифатида, унинг предмети, объекти, тамойиллари, мақсади, аҳамиятини ўрганишни ўзимизга мақсад қилиб қўямиз