Фаннинг вазифаси - бўлажак бакалаврларга меҳнат муҳофазасининг илмий асослари ҳақидаги билимларни ўргатиш ва қурилишдаги иш шароитларини ижобий ҳал қилишни сингдиришдан иборат. Меҳнат муҳофазаси” фанидан маърузалар матни 5860100 “Ҳаётий фаолият хавфсизлиги” таълим йўналиши бўйича бакалаврлар тайёрлаш учун мўлжалланган бўлиб фаннинг ўқув режаси асосида ўқув жараёнининг 8- семестрида ўтилади ва тўласинча Олий таълим талабларига жавоб беради.
Унда қурилиш майдонидаги технологик жараёнларининг хавфсизлигини таъминлаш, иш жойларини ташкил этиш, ишчиларга хавфли таъсир этувчи омиллар тўғрисида ва уларни бартараф этиш, машиналар-механизмларнинг ишончлилиги, мустаҳкамлиги ва устворлиги, қурилиш майдонини ташкил этиш ва унинг санитар - гигиеник чора тадбирларини ишлаб чиқиш, шахсий ва жамоавий ҳимоя воситалардан фойдаланиш каби масалалари ёритилган.