Маданиятшунослик фани ўзбекистоннинг давлат мустақиллиги қўлга киритилгандан кейин республикамиз Олий ўкув юртларида алоҳида фан сифатида ўқитишў йўлга қўйилди.
Маданиятшунослик фанининг предмети ва тадқиқот объекти инсониятнинг бир неча минг йиллар давомидаги маданий фаолияти, маданият тараққиёти тарихи ва назариясини ўрганишдан иборат.қўлингиздаги маъруза матнлари тўпламида Маданиятшунослик фанининг предмети, мазмун-моҳияти, методологик асослари, ижтимоий вазифалари очиб берилган. Уни ўсиш жараёнида моддий маданият, маънавий маданият, цивилизация, қадриятлар, миллий қадриятлар, умуминсоний қадриятлар, маънавий-маданий мерос тушунчаларининг маъно-мазмунини билиб оласиз.