Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши иқтисодий-ижтимоий ҳаётнинг талаби эканлиги.
Педагогика фанининг вазифаларидан келиб чиққан ҳолда унга қуйидаги таърифни бериш мумкин: Педагогика - таълим – тарбияга оид билимларни муштарак ҳолда жамлаб, уларни саралаб синовдан ўтказувчи ва бир тартибга келтирувчи, уларни бошқаларга ўргатувчи фандир.
Педагогика фанининг асосий вазифаси бутун дунёдаги маърифат соҳасига тегишли билимларни тўплаб, уларни дидактика кўригидан ўтказиш. Дидактика кўригидан ўтказиш деганда, педагогикага тегишли мақола, рисола ва йирик асарлар мазмуни ва моҳиятини дидактика тамойилидаги талабларга солиштириб кўриш тушунилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, чоп этилаётган педагогикага оид асосларнинг 7-10 фоизи дидактиканинг тамойилларига тўғри келар экан. Шунинг учун педагогика фанининг биринчи вазифаси нашрдан чиққан педагогикага оид асосларни дидактика тамойиллари билан таққослаб, таҳлил қилишдир. Амалиётчи – ўқитувчи ва педагогларнинг вазифаси педагогик адабиётларни ўз фаолиятида кўр – кўрона қўллайвермасдан, уларга танқидий ёндашиб, дидактика таҳлилидан ўтказиб қўллашдан иборатдир